1

Лола янги клипида қалбини тилкалаётган туйғуларни акс эттирди(Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 17.12.2016, 11:02
Теглар: Видео, Клип, Лола Йўлдошева
Лола янги клипида қалбини тилкалаётган туйғуларни акс эттирди(Видео)

Хонанда Лола кеча, 16 декабрь куни узоқ кутилган  “Билмайсан” клипини тақдим этди. Клип қисқа муддат ичида қарийб 12 минг марта томоша қилинди. Клипда бош қаҳрамон яъни алдов ва хиёнат қурбони бўлган аёл образини Лоланинг ўзи маҳорат билан ижро этди. 

Қанчалик қийин бўлмасин жилмайишга уринаётган аёл клип сўнггида ҳаёт давом этаётганини англаб етади...

Клипни томоша қилар экансиз, қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини акс эттирган Лоланинг маҳоратига юқори баҳо берасиз.

“Азиз аёллар, қизлар, мен сизнинг эътиборингизга янги ‘Билмайсан’қўшиғига ишланган клипни тақдим этмоқчиман.  Эркаклар бу ишни тўлиқ ҳолда тушуниши ва ҳис этиши амри маҳол.

Мен бу қўшиғимни аёллар қўшиғи деб ҳисоблайман. Шунинг учун мен бу қўшиқни биз, кучли, гўзал ва вафодор, севиш ва кутишни биладиган аёлларга бағишладим. 

Умид қиламанки, мен бир қисми ичимда қолган ва мени бўлаклаётган туйғуларни сизга йўллай олдим. 

Мен сизнинг овозингиз, қалб нолангиз бўламан, У эса билмасин, ҳатто! Мен сизнинг фикрингиз ва таассуротларингизни эшитишни жуда хоҳлардим”,—деб ёзади Лола янги клипи ҳақида.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1