АсосийЖиноят

Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди

Гумонланувчини қулай шароитга ўтказиб бериш ва суд жараёнини унинг фойдасига ҳал қилиш эвазига пул талаб қилган.

'Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди'ning rasmi

Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокати тергов остидаги шахсни Ховосдаги 8-сон тергов ҳибсхонасидан туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш, шунингдек, кейинчалик судда ишни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш учун 5500 доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у 4500 доллар ва 6 миллион сўм олаётганда қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, ушбу адвокат гумонланувчининг манфаатларини давлат ҳисобидан ҳимоя қилиш учун жалб қилинган эди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чет элга ишга юбориш ваъдаси билан фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 28.10.2025 10:27

    Чет элга ишга юбориш ваъдаси билан фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 27.10.2025 07:44

    Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс фуқаролардан катта миқдорда пул олиб, қўлга тушди.

    'Янгийўлда аёллар номидан фирибгарлик қилган йигит ушланди'ning rasmi

    Жиноят 24.10.2025 12:29

    Янгийўлда аёллар номидан фирибгарлик қилган йигит ушланди

    У 10 га яқин Telegram-профиль орқали пулини олиб, Iphone сотишга даъво қилган.

    'Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 22.10.2025 09:27

    Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди

    Ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Манзил колония маҳкуми қочиб, 3-синф қизни зўрлади'ning rasmi

    Жиноят 21.10.2025 05:18

    Манзил колония маҳкуми қочиб, 3-синф қизни зўрлади

    Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида манзил колониядан қочган маҳкум вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилгани аниқланди.

    'Бухорода суд тизими ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.10.2025 19:05

    Бухорода суд тизими ходими пора олаётганда ушланди

    Ғиждувон туман суди архиви мудири жиноят ишида айбланувчига ёрдам бериш эвазига 700 доллар сўраган.