АсосийЖамият

Россия–Украина урушида 480 дан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

2 700 дан ортиқ ўзбекистонлик Россия Қуролли Кучларида хизмат қилмоқда.

'Россия–Украина урушида 480 дан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди'ning rasmi

“Яшашни хоҳлайман” лойиҳаси Россия сафида уришаётган ўзбекистонлик ёлланма аскарлар орасида 481 нафар ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган фуқарони аниқлади. Тадқиқотда бу фақат очиқ манбалардаги маълумотлар экани, ҳақиқий сон бундан кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилади.

Лойиҳа маълумотларига кўра, 2 700 дан ортиқ ўзбекистонлик Россия Қуролли Кучларида хизмат қилмоқда — уларнинг бир қисми иш ваъда қилинган ёки таҳдид остида шартнома имзолаган. Меҳнат муҳожирлари сонининг кўплиги ва иш топишдаги қийинчиликлар уларни ёлловчилар нишонига айлантирган.

Ҳисоботда Россия урушдаги инсон ресурси танқислигини муҳожирлар ҳисобидан тўлдираётгани, ҳатто “ўлим контрактчилари”ни топганларга мукофот берилиши қайд этилган.

Ўзбекистон ҳукумати эса фуқароларга уруш хавфи ҳақида огоҳлантириш ишларини олиб бораётганини билдирган, бироқ лойиҳа муаллифлари бу чоралар ҳозирча етарли эмаслигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар