АсосийДунё

Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди

Хўш, Қўшма Штатлар етакчиси нега бу қарорга келди?

'Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мудофаа вазирлигига ядровий қурол синовларини дарҳол бошлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social тармоғида ёзган.

Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “бошқа ядровий давлатлар билан тенг асосда ҳаракат қилиши” керак. У мамлакатда энг катта ядровий арсенал мавжудлигини таъкидлаб, бу қарор “бошқа вариант қолмагани учун” қабул қилинганини ёзган.

Вашингтон бу қарорни Россиянинг “Буревестник” ракетаси синовлари эълон қилинганидан сўнг қабул қилди. АҚШ 1992 йилдан бери ядровий синовларга мораторийга амал қилиб келаётган эди. Трампнинг бу қарори халқаро ҳамжамиятда кескин мунозараларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар