АсосийЖамият

Электр тўловларини 7 кун давомида амалга ошириб бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар асоссиз

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.

'Электр тўловларини 7 кун давомида амалга ошириб бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар асоссиз'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳудудида электр энергияси учун тўлов 7 кун давомида амалга оширилмайди” деган хабарлар ёлғон экани маълум қилинди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг баёнотига кўра, ҳеч қандай янги ҳисоб тизимига ўтилмаяпти ва тўлов тизими одатдагидек ишламоқда. Фуқаролардан фақат расмий манбаларда эълон қилинадиган маълумотларга ишониш сўралди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан 5 ноябргача тўлов тизими ишламаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Бошқа янгиликлар