АсосийDunyo

Рассом бетон қорувчи ускунани улкан диско-шарга айлантирди

Рассом Бенедетто Буфалино (Benedetto Bufalino) машинадаги оддий бетон қорувчи мосламага кўзгули пластинкаларни ёпиштириб, арт-объектга айлантирди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Франциянинг Лион шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида турган бетон қорувчи машинанинг мосламаси рассом Бенедетто Буфалино томонидан ўзидан ёруғлик таратувчи улкан диско-шарга айлантирилди.  Оқшомлари мазкур мослама мусиқа садолари остида айланиб, шаҳар аҳолисининг кайфиятини кўтармоқда.

Буфалино илк маротаба онлайн ОАВларнинг эътиборини қараётгани йўқ. У 2015 йилда картондан саҳна ясаб уларнинг эътиборини тортган эди.




    Бошқа янгиликлар