АсосийДунё

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси муштлашувда ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, 56 ёшли Бабакумаров 36 ёшли эркак билан келишмовчиликка борган.

'Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси муштлашувда ҳалок бўлди'ning rasmi

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Ержан Бабакумаров Остона шаҳрида содир бўлган жанжал оқибатида вафот этди, деб хабар берди Orda.kz.

Маълумотларга кўра, 56 ёшли Бабакумаров 36 ёшли эркак билан келишмовчиликка борган. Низо муштлашувга айланиб, натижада у ҳаёт билан мос келмайдиган жароҳатлар олган. Полиция ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатган ва гумонланувчини ҳибсга олган.

Бабакумаров 1991 йилда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон давлат университетини тамомлаган. У турли йилларда Олмаота маъмурияти, президент маъмурияти, Маданият вазирлиги ва бош вазир девонида фаолият юритган.

2019 йилда Қасим-Жомарт Тўқаев президент бўлганида, Бабакумаров унинг маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Кейинчалик у Олмаота шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллаган ва 2022 йилда лавозимидан кетган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европадаги яна бир  музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:02

    Европадаги яна бир музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди

    Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида содир бўлган.

    '“Насаф” мухлислари автоҳалокатга учрадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:31

    “Насаф” мухлислари автоҳалокатга учрадими?

    Тармоқларда ушбу мудҳиш ҳодиса содир бўлгани ва бир нечта фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:54

    Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди

    Хўш, Чарльз III нега бу қарорга келган?

    'Трамп қочқинлар сонига кескин чеклов киритди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:30

    Трамп қочқинлар сонига кескин чеклов киритди

    АҚШ президенти қочқинлар квотасини 125 мингдан 7,5 минг нафаргача қисқартирди.

    'Халқаро жиноий суд Microsoft маҳсулотларидан воз кечди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:11

    Халқаро жиноий суд Microsoft маҳсулотларидан воз кечди

    Суд раҳбарияти бу қарорни АҚШ маъмуриятининг эҳтимолий санкцияларидан эҳтиёт чораси сифатида қабул қилган.

    'Трамп: “Хитой Украинадаги урушни тугатишга ёрдам беради”'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:30

    Трамп: “Хитой Украинадаги урушни тугатишга ёрдам беради”

    Аммо экспертлар бунга шубҳа билан қарамоқда.