Дональд Трамп маъмурияти қочқинларни қабул қилиш квотасини тарихдаги энг паст даражагача туширди.
“Bloomberg” хабарига кўра, бу қарор “миллий манфаатлар ва гуманитар сабабларга кўра” қабул қилинган.
Янги сиёсатга кўра, кўчиришда устуворлик оқ танли жанубий африкаликларга берилади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу қарорни кескин танқид қилиб, у илгари тасдиқланган номзодларнинг АҚШга кириш жараёнини тўхтатишини билдирди.
Трамп шунингдек, 12 мамлакат фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқлади ва айрим штатларда иммиграция рейдлари ортидан норозиликлар кучайди.






