Пойтахт метрополитени 1 ноябрдан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланишини маълум қилди.
"Тошкент метрополитени" ДУК 1 ноябрь куни эрталабдан ер усти ҳалқа метро линияси тўлиқ ишга туширилганини маълум қилди. Йўналишда 7 дақиқалик интервал билан 12 та поезд қатнайди.
Аввалроқ ер усти ҳалқа метро линиясини ишга тушириш 18 октябрга режалаштирилган, бироқ қўшимча техник синовлар туфайли кечиктирилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнидан сўнгги икки "Турон" бекати оралиғида профилактика ишлари олиб борилгани сабабли поездлар ҳаракати тўхтатилган эди.
Кейинроқ пойтахт метрополитени матбуот хизмати 28 июндан "Технопарк" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғидаги ер усти ҳалқа йўли участкасида навбатдаги босқич ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Жорий йил 2 августдан бошлаб "Технопарк - Янгиобод" участкасидаги яна олтита станция ёпилди. Бекатлар ёпилиши вақтида бепул йўловчи автобуслари йўлга қўйилди.






