АсосийЖиноят

Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди

Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари пора олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланди.

'Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди'ning rasmi

“Ҳудудгаз Жиззах” филиали етакчи мутахассиси МЧЖда ўтказилган текширувда газ ҳисоблагич носоз эканлигини аниқлаб, тегишли далолатнома тузган эди. У ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, далолатномани бекор қилиш ва терговни тўхтатиш учун МЧЖ вакилидан 6 минг АҚШ доллари талаб қилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тезкор тадбир давомида ходимни пулни олган вақтида ушлаб, ашёвий далиллар билан қўлга олди. Лаборатория текшируви натижасига кўра, газ ҳисоблагич ташқи таъсирсиз носоз бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар