АсосийЖамият

Тошкентда кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик "свет" ноқонуний ишлатилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган.

'Тошкентда кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик "свет" ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

Пойтахтнинг Бектемир туманида жойлашган кўп қаватли уйда электр қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, миллиардлаб сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфлангани аниқланди.

"Ўзэнергоинспекция" нинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида "П. К. Р." МЧЖ.га тегишли уйда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида давлатга 2 миллиард 543 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар