АсосийЖамият

Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди

Улар одамларга ажратилган кредит маблағларини нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, 600 нафар фуқарони чув туширган.

'Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, қарийб 1 миллиард 32 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида "лимитлаш хизмати" номи билан саҳифа очган шахслар фуқароларга микромолия ташкилотлари орқали ажратилган кредит лимитларини нақдлаштириб беришни ваъда қилишган.

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ҳамда Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган чоралар натижасида Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг уч нафар шериклари аниқланиб, қўлга олинди.

Гумон қилинувчилар ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, фуқаролардан олинган маблағларни алдов йўли билан ўзлаштиргани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар