АсосийЖамият

2026 йилдан чиқинди хизматлари учун фақат кўрсатилган хизмат асосида тўлов амалга оширилади

Мазкур тартибга кўра, эндиликда санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.

'2026 йилдан чиқинди хизматлари учун фақат кўрсатилган хизмат асосида тўлов амалга оширилади'ning rasmi

Санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Мазкур тартибга кўра, эндиликда санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Онлайн тўлов тизими истеъмолчиларга исталган жойда ва вақтда тўловни амалга ошириш, банкка бормасдан вақтни тежаш, ҳисобни осон назорат қилиш ҳамда чекларни онлайн юклаб олиш имконини беради. Шунингдек, ушбу тизим хизмат кўрсатиш жараёнида шаффофликни таъминлаб, ноқонуний тўловлар ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. 

Жамланган маблағлар санитар тозалаш корхоналари, чиқинди полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари ва экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисобга олишнинг ягона тизими орқали тўланади. Тўловлар чиқиндиларни топшириш, қабул қилиш, утилизация қилиш ёки қайта ишлаш ҳажмидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда амалга оширилади. Натижада маблағларнинг мақсадли сарфланиши, тизимда молиявий интизом ва назоратнинг кучайтирилиши таъминланади.

Қолаверса, ҳар ой якуни билан хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилади. 

Баҳолаш натижасида санитар тозалаш корхоналари “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади. Мазкур тоифалар санитар тозалаш корхоналари учун ҳақ тўлашда инобатга олинади. Яъни самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган “яшил” тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига “қизил”, “сариқ” тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсатгичлари асосида аниқланади.

Мазкур тартиб санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматга яраша муносиб ҳақ тўланишини, хизматлар сифатининг оширилишини, аҳоли розилигига эришишни ҳамда циркуляр иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда 31 ёшли эркак янгасига шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Қашқадарёда 31 ёшли эркак янгасига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Судда жабрланувчи қайнисини кечирмаслигини ва унга нисбатан қатъий чора кўришни сўраган.

    'Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:45

    Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

    Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

    'Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:01

    Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади

    Президент бу борадаги фармонни имзолади.

    'Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:41

    Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди

    Улар одамларга ажратилган кредит маблағларини нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, 600 нафар фуқарони чув туширган.

    'Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:29

    Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин тафсилотларини очиқлади.

    'Тошкентда кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик "свет" ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12