АсосийЖамият

Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди

Бу ҳақда Давлат раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида сўз борди.

'Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди'ning rasmi

Давлат раҳбари бугун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказиб, уларни касб байрами билан табриклади ҳамда соҳа ривожига оид янги ташаббусларни муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда тиббиёт ва фармацевтика соҳалари ривожига қўшаётган ҳиссаси учун шифокор ва ҳамшираларни самимий табриклади.

“Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис бу байрамни энди ъТиббиёт ва фармацевтика ходимлари куниъ деб аташни таклиф этаман”, – деди Президент.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига 230 триллион сўм (20 миллиард доллар) йўналтирилганини таъкидлади. Фақат жорий йилда соҳа учун 45 триллион сўм ажратилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан олти баробар кўпдир. Шу асосда 187 та янги шифохона ва поликлиника ишга туширилган, яна 1 244 та тиббиёт муассасаси реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Юртимизда бирламчи тиббиёт тизими қуввати 60 фоизга ошиб, илгари фақат пойтахтда бажарилган юқори технологик амалиётларнинг 400 дан ортиғи ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда. “Биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани – бу халқ саломатлиги йўлида эришилган катта ютуқ”, – деди Президент.

Шунингдек, сўнгги йилларда эркаклар ўртача умр кўриш давомийлиги 71 ёшдан 73 ёшга, аёлларники эса 76 ёшдан 77,5 ёшга узайгани қайд этилди. Бу натижаларга 600 мингдан зиёд тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати сабаб бўлгани алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда Президент инфляцияни жиловлаш ва дори-дармон нархларини барқарор ушлаб туриш масалаларига ҳам тўхталиб, айрим марказларда ажратилган маблағ ва ускуналардан самарали фойдаланилмаётганини танқид қилди. “Ускуналарнинг қувватидан атиги 25 фоиз фойдаланилмоқда. Бундай ҳолатни ўзгартирмасак, соҳада натижа бўлмайди”, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш, хорижий ҳамкорларни жалб этиш, клиник протоколларни янгилаш ва замонавий тиббий жамоани шакллантириш зарурлиги уқтирилди.

Йиғилиш якунида Президент соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Улар орасида хорижда таҳсил олган ва мамлакатга қайтиб келиб, илғор муолажаларни амалга ошираётган ёш шифокорлар ҳам бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш, аҳолига хизмат сифатини ошириш бўйича янги топшириқлар берди.

    'Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

    Қувайт ва Жиддадан келаётган йўловчилар iPhone 17 уяли телефонларини Наманган аэропортида божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринишгани фош этилди.

    'Тошкентда тарқалган “ОИВ юқтирувчи игна” видеоси саҳналаштирилганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    '2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

    Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш тартиби жорий этилади.

    '5 кунлик иш тартиби, қўшимча устама, имтиёз ва мукофотлар...'ning rasmi

    Жамият 09.11.2025 19:33

    5 кунлик иш тартиби, қўшимча устама, имтиёз ва мукофотлар...

    Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор қабул қилди.

    'Қашқадарёда 31 ёшли эркак янгасига шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жамият 09.11.2025 18:10

    Қашқадарёда 31 ёшли эркак янгасига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Судда жабрланувчи қайнисини кечирмаслигини ва унга нисбатан қатъий чора кўришни сўраган.