АсосийЖамият

Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Тонка шаҳрида содир бўлган.

'Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди'ning rasmi

Мали шимолида 90 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган ТикТок блогери Мариам Сиссе ўз фаолияти сабаб жиҳодчи гуруҳ томонидан шафқатсизларча ўлдирилди, деб хабар берди South China Morning Post (SCMP).

Маълумотларга кўра, ҳодиса Тонка шаҳрида содир бўлган. Блогер ўз ҳудудидаги воқеаларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда баҳам кўргани учун ўғирлаб кетилган ва қатл этилган.

Марҳуманинг оиласи ва маҳаллий ҳокимият вакиллари воқеани тасдиқлаган. Манбаларнинг айтишича, у “Мали армиясига маълумот узатган” деган асоссиз айблов асосида ўлдирилган бўлиши мумкин.

Ҳодиса мамлакатда блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари хавфсизлиги масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар