АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига табрик йўллади

11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни

'Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига табрик йўллади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан уюшма фаоллари ва аъзоларига табрик йўллади

Давлат раҳбари ўз табригида касаба уюшмаларининг меҳнат соҳасидаги ўрни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.“Мамлакатимиздаги энг оммавий фуқаролик институти аъзолари бўлган сиз, азизларни 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.Ҳеч шубҳасиз, ушбу байрамнинг юртимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120-йиллиги кенг нишонланаётган кунларда ўтаётгани унинг файзи ва шукуҳини янада оширмоқда. Барчамиз яхши тушунамизки, Янги Ўзбекистон – аввало, инсон ҳаёти, унинг саломатлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қиммати қонун асосида ишончли ҳимоя қилинадиган давлат дегани”, деди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, саккиз миллионга яқин аъзони бирлаштирган касаба уюшмалари тизими меҳнат муносабатларида адолат ва тенгликни таъминлашда, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнамоқда.

“Касаба уюшмалари фаоллари ижтимоий соҳадаги дастурларимизни амалга ошириш, айниқса, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ёшлар, муҳтарам кексаларимиз, азиз аёлларимиз манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатиб келмоқда”, — деди давлат раҳбари.

Президент ўз табригида сўнгги йилларда касаба уюшмалари фаолияти натижасида қарийб 500 минг фуқаронинг ҳуқуқлари тиклангани, 21 мингдан ортиқ меҳнат муҳофазаси бўйича камчиликлар бартараф этилгани, бир миллионга яқин ходим ва уларнинг оила аъзолари санаторийларда соғломлаштирилгани, 800 минг нафардан зиёд болалар учун ёзги оромгоҳлар ташкил этилгани ҳақида ҳам тўхталди.

“Яқинда сизлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган, ҳаракат тарихига ёрқин саҳифа бўлиб кирадиган учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, унинг тармоқлар ва жойлардаги бўлимлари фаолиятини атрофлича таҳлил этиб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олдик.

Ана шу учрашувда сизларнинг кўпгина соҳаларда ижтимоий шерикликни кенгайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларда ходимлар, айниқса, норасмий тарзда банд бўлган фуқаролар, хотин-қизлар ва ёшларнинг касб ва меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлаш тизимини кучайтириш, умуман, норасмий бандликка чек қўйиш бўйича ташаббусларингиз билан танишиб, соҳа ходимлари бутун халқимиз қатори ўз олдига улкан мақсадлар қўйиб яшаётганига яна бир бор амин бўлдим.

Турли ижтимоий-иқтисодий зиддиятларга тўла бўлган ҳозирги мураккаб замонда бундай кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш албатта осон эмас.

Бунинг учун, аввало, “яшил” иқтисодиёт ва сунъий интеллект жадал ривожланаётган даврда меҳнат бозорида янгича муносабатлар шаклланаётгани, ўнлаб касблар бўйича платформали бандлик йўлга қўйилаётганини ҳисобга олиб, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, ҳаёт ва хавфсизликни суғурталашга доир ҳуқуқий нормаларни қонунчилигимизда аниқ белгилаб қўйишимиз, шу асосда янгича иш тизимига ўтишимиз зарур.

Халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, мамлакатимизнинг 2026-2030-йиллар учун мўлжалланган Муносиб меҳнат бўйича дастурини ишлаб чиқиш ва касаба уюшмалари фаолиятининг келгуси беш йиллик стратегик йўналишларини белгилаб олиш ҳам долзарб масаладир.

Ана шу вазифаларни самарали адо этишда ўз ҳаётини инсон манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада кўп йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг барча жонкуяр фаоллари ва аъзолари бой билим ва тажрибасини ишга солиб, фидокорона меҳнат қиладилар, деб ишонаман.

Ўз навбатида, биз ҳозирги ўта муҳим тараққиёт босқичида юртимизда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришда касаба уюшмаларининг давлат идоралари билан янада яқин ҳамкорликда иш олиб боришлари учун қўшимча шароит ва имкониятларни яратиб беришга тайёрмиз.”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, 2026–2030-йилларга мўлжалланган “Муносиб меҳнат” дастурини ишлаб чиқиш ҳамда касаба уюшмалари фаолиятининг янги стратегик йўналишларини белгилаш долзарб вазифа эканини ҳам қайд этди.

  • Касаба уюшмалари куни

Ўзбекистонда Касаба уюшмалари куни ҳар йили 11 ноябрда нишонланади. Бу сана 2019-йилда Ўзбекистон президентининг қарори билан расмий касб байрами сифатида белгиланган. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракати тарихан 1905–1906-йилларда, яъни ХХ аср бошларида пайдо бўлган. 2025-йилда мамлакат касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Тонка шаҳрида содир бўлган.

    'Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш, аҳолига хизмат сифатини ошириш бўйича янги топшириқлар берди.

    'Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:02

    Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди

    Бу ҳақда Давлат раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида сўз борди.

    'Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

    Қувайт ва Жиддадан келаётган йўловчилар iPhone 17 уяли телефонларини Наманган аэропортида божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринишгани фош этилди.

    'Тошкентда тарқалган “ОИВ юқтирувчи игна” видеоси саҳналаштирилганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    '2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

    Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш тартиби жорий этилади.