1

Озодбек Назарбеков Ашхободдаги концертида Туркманистон президенти ёзган қўшиқни куйлади

ШОУ-БИЗНЕС 19.12.2016, 10:53
Теглар: Видео, Озодбек Назарбеков
Озодбек Назарбеков Ашхободдаги концертида Туркманистон президенти ёзган қўшиқни куйлади

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 17 декабрь, шанба куни Туркманистон пойтахти Ашхободда концерт дастурини тақдим этди. Бу ҳақда Atavatan Turkmenistan нашрига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Концерт Ашхободдаги 10 минг томошабинга мўлжалланган Қишки спорт турлари саройида бўлиб ўтган.

Хабар беришларича, Озодбек Назарбеков концерт давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сўзи ва мусиқаси билан ёзилган қўшиқни ҳам куйлаб, “томошабинларнинг катта олқишига сазовор бўлган”.

Instagram’да Озодбек Назарбековнинг Туркманистондаги концертидан видеопарчалар эълон қилинган.

“Юқори ҳароратда саҳнада! Соғлиғининг ёмонлашгани, касаллик ҳам санъаткорнинг концертига тўсқинлик қила олмади!”, — деб ёзади Instagram’даги @fattohhoncom саҳифаси.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1