АсосийЖамият

“Ўзгидромет” Тошкент ва Андижонда ҳавонинг ифлосланиши сабабли ниқоб тақишни тавсия қилди

Тошкент ва Андижон шаҳарларида ҳаво сифати кескин ёмонлашгани қайд этилди.

'“Ўзгидромет” Тошкент ва Андижонда ҳавонинг ифлосланиши сабабли ниқоб тақишни тавсия қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати (Ўзгидромет) хабарига кўра, 11 ноябрь куни Тошкент ва Андижон шаҳарларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёрлардан юқори бўлган.

Андижонда PM10 заррачалари миқдори 502 мкг/м³, PM2,5 заррачалари эса 314 мкг/м³ ни ташкил этган — бу меъёрлардан мос равишда 1 ва 8,9 баробар юқори. Тошкентда эса PM2,5 кўрсаткичи 143 мкг/м³ бўлиб, бу меъёрдан 2,4 марта юқори эканлиги маълум қилинди.

Ўзгидромет фуқароларга қуйидаги тавсияларни берди: – очиқ ҳаводаги фаолиятларни имкон қадар камайтириш; – ташқарига чиқишда ниқоб тақиш; – болалар, кекса ва юрак-қон томир касалликлари бор фуқароларнинг эҳтиёт бўлиши.

Мутасаддиларнинг айтишича, ҳаво сифати мониторинги давом эттирилади ва ифлосланиш даражасини камайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар