1

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берилди

ЖАМИЯТ 19.12.2016, 12:31
Теглар: Авто, ЙТҲ
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берилди

2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар мамлакатимизда ҳаракат хавфсизлиги тадбири ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ҳаракат хавфсизлиги ойлиги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда катта аҳамият касб этаётир. 

Тадбир доирасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган чоралар кўрилмоқда. Тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда уч минг километрдан зиёд пиёдалар йўлаклари ва болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар кўрикдан ўтказилди. 

Аниқланган камчиликлар юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотларга тақдимнома ва таклифлар киритилди. Натижада мингдан ортиқ янги йўл белгиси ўрнатилди, бир минг тўрт юзга яқин эскирган йўл белгиси янгиларига алмаштирилди. 

Жамоат жойларида 13 мингдан зиёд панно ва баннер ўрнатилиб, огоҳликка чақирувчи плакатлар илинди. Ички ишлар органлари ходимлари билан бирга давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилиб, маҳаллалар, ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, тадбирни самарали ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда рейд ўтказувчи мингдан ортиқ махсус гуруҳ тузилиб, улар томонидан 4 мингдан зиёд рейд ўтказилди. 

Транспорт воситаларининг техник ҳолати кўриги бўйича тадбирлар ташкил этилаётир. Хусусан, 53 минг 635 транспорт воситаси текширилиб, уларда 861 техник носозлик аниқланди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ижтимоий реклама ва шиорлар кўчалар, майдонлар ва жамоат жойлари, барча турдаги жамоат транспорти салонларига ўрнатилган. Марказий кўчаларда жойлашган мониторлар орқали махсус видеороликлар мунтазам равишда намойиш этиб борилмоқда. 

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар, айниқса, болалар ўртасида профилактик тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Йўл қоидасини барча яхши билиши ва уларга тўла амал қилиши зарур. Шу боис давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари жамоат жойларида, маҳалла, корхона ва ташкилотларда кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқда. 

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарасида йўл-транспорт ҳодисалари ва унинг оқибатида шикастланганлар сони сезиларли даражада камайди.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1