АсосийБу қизиқ

Кўп тил билиш қаришни секинлаштиради

86 минг нафар инсон иштирок этган йирик тадқиқотга кўра, битта қўшимча тил ўрганишнинг ўзи миядаги тез қариш хавфини икки баравар камайтиради.

'Кўп тил билиш қаришни секинлаштиради'ning rasmi

Европанинг 27 мамлакатида 51–90 ёш орасидаги 80 мингдан ортиқ киши иштирок этган тадқиқот натижаларига кўра, бир нечта тилда сўзлашувчиларда миянинг қариши сезиларли даражада секин кечади.

Nature Aging журналида чоп этилган ишда кўрсатилишича, фақат битта тилда гапирадиганларда ёш биомаркерлари ва реал ёш орасидаги фарқнинг катталашиш эҳтимоли икки тил ёки ундан кўп тил биладиганларга нисбатан икки баравар баланд.

Тиллар сони орта бориши билан ушбу ижобий таъсир ҳам кучайиши аниқланган.

Чили университети нейробиологи Агустин Ибаньесга кўра, “атиги битта қўшимча тил ўрганишнинг ўзи қариш хавфини камайтиради, икки ёки уч тил эса бу натижани янада мустаҳкамлайди”.

Олимлар хулоса қилишича, кўп тиллилик когнитив пасайишдан ҳимоя қилувчи муҳим омил бўлиб, ушбу маълумотлар таълим сиёсатларида тил ўрганишни рағбатлантиришга асос бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 21 даража илиқ бўлади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:04

    Бугун ҳарорат 21 даража илиқ бўлади

    “Ўзгидромет” Бугун 14 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.11.2025 21:42

    Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди

    Аёл шифокорларга қош остида нимадир ҳаракатланаётгани ҳақида шикоят қилиб мурожаат қилган.

    'Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.11.2025 16:14

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк маълумотига кўра, 13 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда доллар курси бироз ўсиб, 11 985,10 сўмни ташкил этди.

    'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.11.2025 07:39

    Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    “Ўзгидромет” бугун, 13 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Олимлар ижтимоий тармоқлар орқали юзага келаётган стресс хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.11.2025 16:48

    Олимлар ижтимоий тармоқлар орқали юзага келаётган стресс хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Ижтимоий тармоқлар инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланган бир пайтда, олимлар улардан ортиқча фойдаланиш руҳий соғлиққа салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.

    'Роналду: “Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади”'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.11.2025 13:40

    Роналду: “Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади”

    Футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг сўнгги мундиали бўлишини тасдиқлади.