АсосийЖамият

Танимас одам гулдаста кўтариб келгани учун Муниса Ризаеванинг синглиси хавфсизлик хизматини чақирди

Кечаси уйнинг эшиги олдига келган эркак илгари жиноят содир этган шахс экани аниқланди.

'Танимас одам гулдаста кўтариб келгани учун Муниса Ризаеванинг синглиси хавфсизлик хизматини чақирди'ning rasmi

12 ноябрь куни машҳур хонанда Муниса Ризаеванинг синглиси — Карима Ризаеванинг уйига номаълум эркак гулдаста билан келган. Аёлнинг айтишича, у ўзини ғалати тутган эркакдан шубҳаланиб, эшикни очмаган ва воқеани кузатув камераси орқали қайд этган.

Карима “уйда хавфсизлик тугмаси бор, босилганда икки дақиқа ичида милиция етиб келади” деган. Хабар берилгач, тезкор гуруҳ ҳодиса жойига етиб келиб, эркакни ҳибсга олган. Текширув давомида у илгари гиёҳванд моддалар, босқинчилик ва ўғирлик учун жавобгарликка тортилгани аниқланган.

Карима Ризаева бундай ҳолатлар жиддий хавф туғдиришини таъкидлади:

“Бу эътибор эмас, шахсий хавфсизликка таҳдид. Одамнинг уйига, айниқса тунда, огоҳлантирмасдан келиш мумкин эмас”, — деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда тўй кортежида қоида бузган 50 ҳайдовчи жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:47

    Наманганда тўй кортежида қоида бузган 50 ҳайдовчи жаримага тортилди

    Тўй кортежида дрифт қилган ва йўл қоидаларини қўпол бузган 50 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

    'Тошкент вилоятида милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади'ning rasmi

    Жамият 13.11.2025 20:29

    Тошкент вилоятида милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади

    Жабрланувчининг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

    'Темирйўлда йўловчи ташиш ҳажми камида икки баробар оширилади'ning rasmi

    Жамият 13.11.2025 19:45

    Темирйўлда йўловчи ташиш ҳажми камида икки баробар оширилади

    Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.

    'Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди'ning rasmi

    Жамият 13.11.2025 17:28

    Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди

    ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки марта судланган шахснинг уйидан 20 килограмм 658 грамм марихуана мусодара қилинди.

    'Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади'ning rasmi

    Жамият 13.11.2025 10:43

    Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади

    Паст Дарғом туманида аёл алимент бўйича қарзни ўз ҳисобига тўлаб, 15 суткага қамалган турмуш ўртоғини озод эттирди.

    'Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.11.2025 09:46

    Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишонч ва дўстлик асосида ҳамжиҳатликнинг янги босқичига қадам қўймоқда.