АсосийЖамият

Ҳар йили 1,4 млн киши антисанитариядан вафот этмоқда

ЖССТнинг “Жаҳон ҳожатхона куни” муносабати билан эълон қилган баёнотида айтилишича, бу фожианинг олдини олиш мумкин.

'Ҳар йили 1,4 млн киши антисанитариядан вафот этмоқда'ning rasmi

ЖССТ маълумотига кўра, ҳозирда 3,4 миллиардга яқин одам талабга жавоб бермайдиган ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Санитария ва гигиена етишмаслиги оқибатида ҳар куни беш ёшгача бўлган 1000 га яқин бола диарея каби сув орқали юқадиган касалликлардан ҳалок бўлади.

Иқлим ўзгариши ҳам муаммони кучайтириб, тошқин ва қурғоқчилик орқали сув манбаларининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Ташкилот бу вазиятни барқарор инвестициялар, кучли бошқарув ва аниқ маълумотлар орқали ҳал этиш мумкинлигини таъкидлади.

Давлатлар санитария инфратузилмасини янгилаш ва ҳар бир инсон хавфсиз ҳожатхонадан фойдалана олишини таъминлашга чақирилди.

    Бошқа янгиликлар