Унинг орасида бўлажак келиннинг ота-онасига тегишли уйни блогер Санжар Каримовга алдов йўли билан сотгани ҳам бор.
Суд материалларига кўра, Рисматов танишларини автомобиль ва маиший техника сотиш баҳонасида алдагани, шунингдек, Жасур Юсупов билан қўшма бизнес очишни ваъда қилиб, 179,3 минг доллар пулни ўзлаштиргани айтилади.
Ҳозирча иш бўйича судланувчининг жавобгарлиги юзасидан қарор чиқарилмаган.






