АсосийДунё

Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги экологик кескинлашувни бартараф этиш учун махсус комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади.

'Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди'ning rasmi

25 ноябрь куни имзоланган фармонга мувофиқ, Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни бошқариб борувчи махсус комиссия шакллантирилди. Президент матбуот хизматига кўра, бу қарор пойтахтда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши ва чанг миқдорининг кескин ошиб бориши ортидан қабул қилинди.

Бундан бир кун олдин Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигида ўтган йиғилишда экологик муаммоларнинг илдиз сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс таклифлар муҳокама қилинган. Тақдим этилган таклифлар тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган узоқ муддатли ечимларни ҳам ўз ичига олади.

Йиғилишда экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишдаги талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш вазифалари белгилаб берилди. Ушбу таклифлар асосида якунланадиган президент фармони лойиҳаси яқин кунларда давлат раҳбарига тақдим этилиши кутилмоқда.

Экология қўмитаси раҳбари Хайрулла Ғаффоровнинг таъкидлашича, бугунги муаммо бир неча йиллар давомида шаклланган жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, асосий омиллар сифатида иқлим ўзгариши, саноат ва иссиқлик манбалари чиқиндилари, шунингдек, транспортдан тарқалувчи моддалар кўрсатилмоқда. Унинг айтишича, ёғингарчиликнинг камайиши ва шамол ҳаракатининг сустлиги чангнинг ҳавода узоқ сақланиб қолишига олиб келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:59

    Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди

    Хўш, ундан қайси бандлар чиқариб ташланди?

    '“Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:20

    “Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда

    Покистон билан савдо тўхташи ортидан Кобул қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтирмоқда.

    'Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:05

    Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди

    Унинг бу ҳаракати мусулмон кийимига тақиқ жорий қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани билан боғлиқ.

    'Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 17:46

    Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди

    Трамп ташаббуси билан бюрократияни қисқартириш мақсадида тузилган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолиятини саккиз ой қолганига қарамай тўхтатди.

    'Ўзбекистон чегараларидан 600  яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:54

    Ўзбекистон чегараларидан 600 яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор

    CITES CoP20 конференцияси доирасида асраш масаласи ҳақида гап келганда уларни контрабандаси ва ноқонуний чегаралардан олиб ўтиш ва сотиш каби муаммолар алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

    'Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:45

    Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди

    У бир неча ҳафта муайян саломатлик муаммолари сабаб даволаниб келаётган эди.