АсосийЖамият

Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди

Эндиликда талабалардан талаб қилинадиган дастлабки контракт тўлови ярмидан икки бараварга қисқартирилиб, тўловлар муддати янада қулай тарзда қайта тақсимланди.

'Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт тўлаш тартибига оид янгиланган низомни рўйхатдан ўтказди. Унга кўра, энди шартноманинг биринчи тўлови аввалгидек 50 фоиз эмас, балки 25 фоизни ташкил этади.

Абитуриентлар мазкур миқдорни 15 сентябргача тўлаши лозим. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун эса камида 25 фоиз тўловни 1 октябргача ёки ОТМ раҳбари белгилаган муддатгача амалга ошириш талаб этилади.

Қолган қисми босқичма-босқич тўланади: камида 50 фоизи — 1 январга қадар, 75 фоизи — 1 мартга қадар, тўлиқ суммаси эса 1 майга қадар ёки ректор узайтирган муддатга қадар тўланиши мумкин. Заруратга кўра Давлат комиссияси бу муддатларни чўзиши мумкин.

Шунингдек, контракт тушумлари истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларнинг хорижда стажировка ўташига йўналтирилади.

Талабаларни қўллаб-қувватлаш доирасида ОТМлар бир талаба учун йилига энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача — 7,6 млн сўмгача моддий ёрдам ажратиши мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар