АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди

Ушбу шахслар бўйича Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар чоғида икки фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 7 кг 326 грамм “марихуана” моддаси топилди. Зангиота туманида яшовчи 1978 йилда туғилган А.А.нинг уйидан 5 кг, Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган Д.А.нинг уйидан эса 2 кг 326 грамм гиёҳвандлик воситаси олингани маълум қилинди.

Текширувда уларнинг гиёҳванд моддаларни уй шароитида етиштириб, савдо қилиш мақсадида сақлаб келганлари аниқланган. Ҳар иккисига нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Яна бир ҳолатда Россиядан олиб кирилаётган синтетик наркотик моддалар ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида тўхтатилган. Қозоғистондан кириб келган, 1989 йилда туғилган А.А. ва 1994 йилда туғилган М.А.га тегишли бўлган икки дона редуктор ичидан 4 кг 965 грамм “клефедрон” аниқланган.

Тошкент шаҳрида ушбу модда қабул қилиб олинганидан кейин уларга алоқадор яна 3 нафар шахс — Э.Б., И.И. ва О.Ж.лар қўлга олинган. Аниқланишича, гиёҳванд моддалар турли мессенжерлар орқали Россия Федерацияси фуқароси томонидан юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.