1

Хитойда ахлат ташувчи эркак мумкин бўлмаган жойга тўхтаган автомашина эгасини ноодатий тарзда жазолади (Видео)

ДУНЁ 19.12.2016, 17:50
Хитойда ахлат ташувчи эркак мумкин бўлмаган жойга тўхтаган автомашина эгасини ноодатий тарзда жазолади (Видео)

Хитойнинг Аньхой вилоятида ахлат тўкиладиган майдонга қўйилган автомашинани кўриб, ахлат ташувчи эркакнинг жаҳли чиқди ва унинг атрофини 40 та ахлат қути билан ўраб қўйиб, ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди, деб хабар берди “News.am” нашри. 

40 сонияли видеороликда ахлат ташувчи эркакнинг қонунга хилоф равишда қолдириб кетилган автомашинанинг атрофини ахлат қутилар билан ўраб ташлагани акс этган.

Нашрнинг ёзишича, ахлат ташлаш майдончасига кириш йўлини тўсиб қўйган автомашина ишчининг жаҳлини чиқарган. У ўзининг бу ҳаракати билан қонунбузар ҳайдовчини жазоламоқчи бўлган. Машина унинг ишлашига халақит қилган. 

Сўнгги пайтларда Хитойда автотураргоҳлар етишмаётганлиги туфайли автомашиналар дуч келган жойда қолдириб кетилаётганлиги жиддий муаммога айланган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ахлат ташувчи эркакнинг хатти-ҳаракатини қўллаб қувватлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1