Ироқ полицияси вояга етмаган, шаҳидлар камарини тақиб олган Маҳмуд Аҳмадийни қўлга олди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
14 ёшли бола портлаш содир этиши, бир қанча одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши керак бўлган жойдан бир неча метр нарида қўлга олинди.
“Портлаш содир этишим керак бўлган жойга келганимда у ерда ўйнаб юрган ёш болаларга кўзим тушди ва қилаётган ишим нотўғрилигини тушундим. Шунда ортимга қайтиб, портлашни буюрган одамга бу ишни қилолмаслигимни айтдим, аммо у мендан буйруқни бажаришни талаб қилиб, бу нарса командиримиз Абу Исломнинг фармойиши эканлигини айтди. Яна изимга қайтдим, шунда полиция мени қўлга олди”, - деб ҳикоя қилди Аҳмад.
Аҳмаднинг маълумот беришича, “Шаҳидлар мактаби”даги террорчилар буйруқни бажармаса, ўлим билан қўрқитишган. Агар у худкушлик қилиб, ўзини портлатса, жаннатга тушишига ишонтиришган.
“Болалар халифат лагери” да мендан ташқари яна юзга яқин ўсмирлар бор, уларга қуролдан фойдаланиш ўргатилади, ўлимдан кейинги “жаннат” ҳақидаги фильмлар намойиш қилинади”, деди Аҳмад.
12.07.2017, 12:30
Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...12.07.2017, 11:19
Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...12.07.2017, 09:53
Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...11.07.2017, 14:32
Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...