АсосийДунё

Президент Эмбало ҳокимиятдан ағдарилди

Мамлакатда сиёсий институтлар фаолияти тўхтатилди, чегаралар ёпилди.

'Президент Эмбало ҳокимиятдан ағдарилди'ning rasmi

Гвинея-Бисауда ҳарбийлар президент Умару Сисоку Эмбалони ҳокимиятдан ағдарди. Ҳарбий ҳукумат бу қарорни сайлов натижаларини манипуляция қилиш ва мамлакатда беқарор вазият юзага келтириш режаси аниқлангани билан изоҳлади.

Баёнотга кўра, барча сиёсий институтлар вақтинча тўхтатилган, денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегаралари ёпилган. Пойтахт Бисауда отишма овозлари эшитилгани хабар қилинди. Президент, Ички ишлар вазири ва армия бош қўмондони Президент саройида қўлга олинган, улаларга шикаст етмагани айтилмоқда.

Германия ТИВ вазиятни “беқарор” деб баҳолаб, ўз фуқароларига намойишлар бўлиб ўтаётган ҳудудлардан узоқ туришни тавсия қилди. 23 ноябрда ўтган президентлик ва парламент сайловларида ҳам Эмбало, ҳам унинг рақиби Фернанду Диаш де Кошта ўзини ғолиб деб эълон қилган эди. Расмий натижалар 27 ноябрда эълон қилиниш кутилган.

Эмбало 2020 йилдан буён президент лавозимида эди. Унинг муддати бир неча ой аввал тугаган, ўтган йил охирида эса у парламентни тарқатиб юборган. Танқидчилар уни мухолифатни бостириш ва фаолларни таъқиб қилишда айблаб келган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:32

    Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди

    КХШТ саммити олдидан етакчиларга этномаданий дастур намойиш этилди.

    'Экологик чоралар самара бера бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:54

    Экологик чоралар самара бера бошлади

    Кескин чора-тадбирлар фонида ҳаво сифати сезиларли равишда яхшиланяпти.

    'Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 22:09

    Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади

    Янги мактаб ёш гимнастикачиларни қўллаб-қувватлаш ва профессионал спорт имкониятларини кенгайтиради.

    'Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 21:16

    Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди

    2026 йилдан бошлаб 1 кг чипс учун 15 минг сўмлик акциз жорий этилиши мумкин.

    'Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 17:00

    Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди

    AI ёрдамида машҳур шахсларнинг овоз ва тасвирлари қалбакилаштирилган ҳолда ноқонуний қимор ўйинлари рекламасида қўллангани маълум бўлди.

    'Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 15:08

    Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди

    Пойтахтдаги оғир экологик вазият туфайли таълим муассасалари вақтинча масофавий ўқишга ўтказилди.