АсосийЖамият

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботи билан танишди

Президент аниқ, тезкор ва ишончли статистика давлат сиёсатини белгилаш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим омили эканини қайд этди.

'Президент Шавкат Мирзиёев Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботи билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботи билан танишди.

Жорий йил февраль ойида “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинган эди. Фармонга кўра, президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилди ҳамда статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Йиғилишда ўтган даврда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Жумладан, идоралараро маълумот алмашинуви кенгайтирилиб, 60 та интеграция жорий этилгани натижасида ҳисобот юкланмаси 27 фоизга қисқарди. Шу жумладан, солиқ органларининг онлайн-касса маълумотлари, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ҳосил тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш йўлга қўйилди.

Йиғилишда ялпи миллий маҳсулотнинг номинал ҳажмини ҳисоблашни яхшилаш бўйича қилинган ишлар юзасидан ахборот берилди. Бозор хизматлари, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бюджет харажатларини статистика билан янада кенгроқ қамраб олиш натижасида қўшимча 81 триллион сўм қўшилган қиймат инобатга олиниб, 2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 115 миллиард доллардан 121,4 миллиард долларга ошди.

Шу билан бирга, яширин иқтисодиёт улуши 2017 йилдаги 50 фоиздан 2024 йилда 35 фоизгача камайгани таъкидланди. Яқин истиқболда яна 79 триллион сўмлик норасмий иқтисодиётни статистика билан қамраб олиш, яширин иқтисодиёт улушини 29 фоизгача тушириш имконияти мавжудлиги маълум қилинди. Президент глобал бозорда электрон савдо ҳажми жадал ўсаётганини таъкидлади. Мамлакатда бу соҳанинг ўсиш суръатлари 9-11 фоизга етиши кутилмоқда. Шунингдек, ахборот технологиялари ва масофавий хизматлар, фриланс каби янги соҳалар тез ривожланяпти. Миллий статистика тизими олдида бу соҳаларни ҳам қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар тургани кўрсатиб ўтилди.

Истеъмол нархлари индексини тузишда маълумотларни қўлда йиғиш амалиётидан воз кечиб, АТ ва сунъий интеллект технологияларига босқичма-босқич ўтиш зарурлиги таъкидланди. Миллий статистикани замонавий ва халқаро даражада тан олинадиган тизимга айлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Халқаро Deloitte консалтинг компанияси томонидан 23 та ташаббус ва 70 та лойиҳа ишлаб чиқилгани айтилди. Уларни босқичма-босқич амалга ошириш статистиканинг аниқлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Бундан ташқари, Жаҳон банки билан биргаликда 2030 йилгача бўлган даврда статистикани ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Келгуси йил январь ойида бошланадиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Ҳозиргача 9 008 та маҳалла бўйича ташкилий режалар тасдиқланди, рўйхатга олишда иштирок этувчи 60 минг нафардан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари ва масъул ходимлари учун махсус ўқув курслари ўтказилди. Рўйхатга олиш электрон шаклда — махсус портал орқали ўтказилади. Маълумотлар порталга рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, планшет қурилмалари ёрдамида киритилади. Жараёнлар геоахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. Бунинг учун рўйхатга олинадиган хонадонлар ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди.

Давлат раҳбарига ҳудудларда бу борадаги ишларнинг тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳисобот берилди.

Рўйхатга олиш жараёнларини янада такомиллаштириш йўллари, шу жумладан, рақамли платформалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, хорижга ишлаш, ўқиш ёки хизмат сафарига кетган фуқароларни рўйхатга олиш, уйма-уй ва онлайн тўпланган маълумотларни интеграция қилиш бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Президент аниқ, тезкор ва ишончли статистика давлат сиёсатини белгилаш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим омили эканини қайд этиб, соҳани стратегик ёндашув асосида трансформация қилишни давом эттириш топширилди.

Мутасаддиларга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЕТТБ Ўзбекистон ипотека бозорини ривожлантириш учун 40 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:49

    ЕТТБ Ўзбекистон ипотека бозорини ривожлантириш учун 40 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади

    Кредит маблағларининг катта қисми "яшил" реновация дастурини кенгайтиришга йўналтирилади ва уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича энергия тежамкор ва иқлим ўзгаришига чидамли тадбирларга сармоя киритишга ёрдам беради.

    'Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Марказий банк 28 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

    'Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўмни қайтариши белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўмни қайтариши белгиланди

    Рақобат қўмитаси қонунбузилишлар аниқлангач, мажбурий кўрсатмалар берди.

    'Алимент тўловчиларга чет элга чиқиш бўйича енгиллик берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:50

    Алимент тўловчиларга чет элга чиқиш бўйича енгиллик берилди

    Суғурта полиси мавжуд бўлса, вақтинчалик чек­лов тўхтатилади.

    'Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда

    Мутахассислар ифлос ҳаводаги заррачалар она қони орқали ҳомилага тез етиб бораётганини билдирди.

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.