27 ноябрь куни Тошкентда ўтган Транскаспий йўлаги форумида жамият раиси ўринбосари Ҳикматулла Раҳматов ушбу йўналишда халқаро компания билан музокаралар якунига етаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, поездлар Ўзбекистондаги темирйўл заводида ишлаб чиқарилади ва импорт вариантларига нисбатан 10–15 фоизга арзон бўлади.
Раҳматовга кўра, маҳаллий мутахассислар технологияни ўзлаштириб, келажакда поездлар Марказий Осиё, Кавказ ва МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилиниши мумкин. Лойиҳа амалга ошса, минглаб иш ўринлари яратилади.
Дастлаб йилига 10 та тезюрар поезд ишлаб чиқариш режалаштирилган.






