Сиз ўз ишингизга вақт, тажриба ва куч сарфлайсиз. Аммо баъзида биргина ғоянинг ўзи етарли бўлмайди — товарни тезда харид қилиш, ускунани янгилаш, кутилмаган харажатни ёпиш ёки мавсумий буюртмани вақтида қабул қилишга тўғри келади.
Энг керакли паллада пулни “кейин эмас, ҳозир” олиш муҳим. Ва бу жараён ҳужжат йиғиш, кафил топиш ёки узоқ кутиш марафонига айланиши шарт эмас.
TBC Business сизга керакли маблағни кераксиз ҳужжатларсиз олиш имконини беради. 300 миллион сўмгача бўлган кредит — гаровсиз ва банкка бормасдан, тўлиқ онлайн. Қарор эса уч иш кунида чиқади.
Шартлар:
-
Кредит миқдори: 300 миллион сўмгача;
-
Муддат: 3 ойдан 36 ойгача;
-
Йиллик фоиз ставкаси: 33 фоиздан 38 фоизгача
*Аниқ шартлар — жумладан кредит суммаси, фоиз ставкаси ва муддати — компаниянгиз фаолияти таҳлили ва скоринг натижаларидан сўнг белгиланади. Кредит шартлари:
Нега бу кичик ва ўрта бизнес учун самарали ечим
Гаров ва ортиқча қоғозбозликсиз. TBC Business бизнесингизни хотиржам ривожлантириш йўлида муҳим нарсаларга эътибор қаратишга ёрдам беради.
Онлайн формат вақтингизни тежайди. Аризани TBC Business шахсий кабинетингиз орқали йўлга вақт сарфламасдан, навбат кутмасдан топширишингиз мумкин. Маблағ эса тўғридан-тўғри банк ҳисоб рақамингизга тушади.
Қарор ойларда эмас, иш кунларида чиқади. Тезкор қарор сизга фойдали харидни қўлдан бой бермаслик ёки йирик буюртмани рад этмаслик имконини беради.
Кредитни атиги 3 босқичда расмийлаштириш мумкин:
-
TBC Business’да ҳисоб очинг;
-
Шахсий кабинетда кредит олиш учун аризани тўлдиринг;
-
Қарор чиққач, пул ҳисобингизга тушади.
Шахсий кабинет орқали кредитни қайтариш жуда осон — “Кредитлар” бўлимида кўринади, ва банк бу оператсиялар учун ҳеч қандай комиссия олмайди.
Бу амалиётда қандай ишлайди
Шамшер Чоршанбиев, Котта Бола таксопарки асосчиси, у ҳам кўплаб тадбиркорлар дуч келадиган оддий муаммо билан юзлашди: бизнес ўсиши билан қўшимча маблағига эҳтиёж туғилди. Шу пайтда у ёрдам учун TBC Business мурожаат қилди.
“Тўғриси, дастлаб бу хизматнинг ишлашига ишонмаган эдим. Лекин ҳисоб очиб, ариза топширдим ва бир неча кундан сўнг маблағ ҳисобимга тушди. Қўллаб-қувватлаш 24/7 ишлайди, ҳаммаси онлайн ва навбатсиз. Бу эса ъКотта Болаънинг ривожланишини анча тезлаштирди”, – дейди Шамшер Чоршанбиев.
Агар сизга ҳам, худди Шамшер каби, бизнесингиз учун пул шу ерда ва ҳозир керак бўлса, TBC Business ёрдам беради. Ҳисоб очиш ва кредит учун ариза топшириш ҳавола орқали амалга оширилади.
*РЕКЛАМА






