АсосийЖамият

Миллий гвардия таркибидаги Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди

Президентнинг “Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Қўриқлаш тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.

'Миллий гвардия таркибидаги Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди'ning rasmi

Қарорга кўра, Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармаси тугатилиб, унинг ўрнига Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти ташкил этилди. Янги департамент зиммасига бир қатор устувор вазифалар юкланади. Жумладан:

Давлат, тоифаланган ва бошқа муҳим объектлар, шунингдек, таълим муассасалари ва фуқароларнинг мулкини замонавий технологиялар асосида қўриқлаш;

қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат режимини таъминлаш;

қўриқлаш жараёнига ахборот-коммуникация воситалари ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.

Қарорда қайд этилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг кириш-чиқиш нуқталарига юзи аниқлаш имкониятига эга техник воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.

    Бошқа янгиликлар