АсосийЖамият

Тошкентда Onix ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси қурбони бўлди

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда Onix ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси қурбони бўлди'ning rasmi

28 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲда пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Соат 11:10 атрофида Абдулла Қодирий кўчасида 1994 йилда туғилган Onix ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисмида тўхтаб турган пиёдани уриб юборди. Тўқнашувдан сўнг у Nexia-3 ва Cobalt автомашиналари билан ҳам тўқнашди.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар