АсосийЖамият

Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистон орқали Россияга йўл олаётган фуқароларни чегарадаги қонун-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.

'Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди'ning rasmi

Бош консуллик маълумотича, сўнгги кунларда бир нечта ўзбекистонлик Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтишга уринган.

Улар Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан ушланган ва Жиноят кодексининг 392 ҳамда 394-моддалари асосида жавобгарликка тортиляпти.

Қайд этилишича, жорий йил сентябридан Қозоғистонда чегара бузилиши учун жазо янада кучайтирилган бўлиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш чоралари белгиланган.

Бош консуллик фуқаролардан ноқонуний схемаларга аралашмасликни, фақат рухсат этилган назорат-ўтказиш пунктларидан фойдаланишни ва умумий тартибларга амал қилишни кескин сўрамоқда.

Бундан аввал Ақтўбе вилоятида 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учрагани маълум қилинганди.

Барча йўловчилар Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилиб, уларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор қайтариш чоралари ҳам кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 20:10

    Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

    'Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 20:00

    Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

    ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    'Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 19:40

    Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйган.

    'Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 19:30

    Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди

    2025 йил 28 ноябрдаги рейтинг янгиланишига кўра, спортчи яккаликада WTA рейтингида 109-ўрнини эгаллайди.

    'Тошкентда "cтоянщик" машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 16:56

    Тошкентда "cтоянщик" машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Қирғизистондаги муддатидан олдин сайловларда Жапаров тарафдорлари ғалаба қилди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2025 14:49

    Қирғизистондаги муддатидан олдин сайловларда Жапаров тарафдорлари ғалаба қилди

    Навбатдан ташқари парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Президент Садир Жапаровнинг иттифоқчилари кўпчилик ўринларни қўлга киритди.