АсосийЖамият

Қибрайдаги иссиқхонада кунига 150 кг кўмир ёқилиши аниқланди

Саида Мирзиёева тунги рейдда муаммони ўз кўзи билан кўрди.

'Қибрайдаги иссиқхонада кунига 150 кг кўмир ёқилиши аниқланди'ning rasmi

Экологлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўтказаётган тунги рейдларга Саида Мирзиёева ҳам қўшилди.

Текширув давомида Қибрай туманидаги иссиқхонада ҳар куни қарийб 150 килограмм кўмир ёқилаётгани маълум бўлди.

Мутахассислар фикрича, бундай миқдордаги чиқинди ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларнинг кескин ортишига сабаб бўлаётгани сир эмас.

Мирзиёева тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатни баҳона қилиб, экологияга зарар етказишини кескин танқид қилди.

Шу боис Экология қўмитасига иссиқхонага бир сутка ичида замонавий фильтр ўрнатиш топширилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун экологик талаблар бўйича тренинг ва тозалаш ускуналари кўргазмасини ташкил этиш белгиланди.

    Бошқа янгиликлар