АсосийЖамият

Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жанубий Кореяда E-7 ва E-9 визалари билан ишлаётганлар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.

'Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Миграция агентлиги Жанубий Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган фуқаролар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

Бундай қонунбузарликлар катта жарималар, имтиёзларни қайтариш ва депортация каби оғир оқибатларга олиб келмоқда.

Агентликка кўра, жорий йилнинг ўзида 20 нафар фуқарога уч томонлама шартнома талабларини бузгани учун 660 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган. Депортация қилинган шахслар эса давлат томонидан берилган барча имтиёзларни тўлиқ қайтариб бериши шарт бўлади. Шунингдек, бундай фуқаролар 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди.

Агентлик қуйидагиларни эслатади: ишдан бўшатилган тақдирда фуқаро 1 ой ичида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтиши, 3 ой муддатда эса янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиши шарт. Акс ҳолда катта жарима, ноқонуний мақом ва депортация хавфи юзага келади.

Шартномавий тартиб-қоидаларга кўра, “иш жойини келишмасдан тарк этмаслик” — қатъий талаб. У бузилса, жавобгарлик муқаррар.

Шунингдек, SPAS базасида турганларга мурожаат қилинмоқда: агар сиз шартнома олган бўлсангиз, бу иш берувчи томонидан танланганингизни англатади. “Сизни танлатиб бераман” деб пул талаб қилувчилар — фирибгарлар. Бундай ҳолатда 1282 рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Маслаҳат ва мурожаатлар учун Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига мурожаат қилиш мумкин:

Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003.

Телефонлар: +82222851341, +82222851343, +821039871661

Email: info@migration.uz

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент

    Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи бошланди. Сафарнинг биринчи манзили "River Med Pharm" корхонаси бўлди.

    'Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:29

    Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди

    Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун маблағлар Давлат мақсадли жамғармасига экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ажратилади.

    'Андижонда "тандирбузар" ҳоким "ҳайфсан" олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Андижонда "тандирбузар" ҳоким "ҳайфсан" олди

    Аввалроқ, Шаҳрихон туманида ҳоким кўрсатмасига асосан, кўчада сомса пиширилаётган тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

    'Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева бугун, 4 декабрь куни 60 ёшни нишонламоқда.

    'Шаҳзода Муҳаммедова “Imarat Development” билан боғлиқ эътирозларга муносабат излаб, мижозлар фикрини ўрганди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:55

    Шаҳзода Муҳаммедова “Imarat Development” билан боғлиқ эътирозларга муносабат излаб, мижозлар фикрини ўрганди

    Ижтимоий тармоқларда Марат Хайруллаевич Ҳамдамов номи билан боғланган “Imarat Development” қурилиш компаниясидан уй харид қилган фуқаролар пулини ололмаётгани ҳақидаги мурожаатлар кенг муҳокамага сабаб бўлди.

    'Ўзбекистон бўйлаб 11 ойда 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистон бўйлаб 11 ойда 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи аниқланди

    Таҳлиллар натижасида 23 та ҳолатда 306 минг литрдан ортиқ ёқилғи давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланган.