Президентимиз аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрини ўрганиб, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этишга қарор қилганини қайд этди.
"Халқимиз яхши яшасин, фарзандлари замонавий билим ва касб эгалласин, даромади кўпайсин деб ҳаракат қиляпмиз. Мен аминман, яна бир-икки йил қаттиқ излансак, Сирдарёда жуда катта ўсиш, ривожланиш бўлади. Вилоятда мана шундай ишларни ташкил қилиш учун қатъиятли, талабчан, энг асосийси, аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топадиган салоҳиятли раҳбар керак", – деди давлат раҳбари.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Президент аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрини ўрганиб, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этишга қарор қилганини қайд этди.
Вилоят фаолларининг фикрлари тингланиб, ҳокимни тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ҳоким Сирдарёни ривожлантириш бўйича режаларини ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириб, вилоятни энг илғор ҳудудлардан бирига айлантириш учун келаси йил вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция киритиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 185 минг одамни банд қилиш бўйича қаттиқ ишлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.






