АсосийЖамият

Тожикистондан олиб келинаётган наркотиклар чегарадан ўтолмади

Гиёҳвандлик воситаларини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс аввал ҳам шу турдаги жинояти учун судланган.

'Тожикистондан олиб келинаётган наркотиклар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасидан олиб келинган жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Термиз туманида яшовчи, 1968 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси “Бекобод-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширилди. 

Ўтказилган текширув давомида автомашинанинг ёқилғи баки ичига устамонлик билан яшириб қўйилган жами 30 кг.дан ортиқ “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар