Туркиянинг Assoaciated Press (AP) агентлиги фотосуратчиси Бурҳан Озбиличи (Burhan Ozbilici), Анқарада ўлдирилган Россия элчиси Андрей Карловнинг қотилини суратга олишини, касб тақозоси туфайли автоматик тарзда амалга оширганлигини изоҳлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
“Ҳаттоки мени ўлдириб, ярадор қилишса ҳам ўз вазифамни бажаришим керак, чунки касбим журналистликдир.Ҳодиса рўй берган вақтда фотосуратсиз борсам ишхонамдагилар “сурат қани?” деб сўраб қоладигандай, туюлди ва воқеани суратга олдим”, деди Бурҳан Озбиличи.
Фотосуратчи тасодифан, уйга кетаётганда, кўргазмада олган суратлари Россия-Туркия муносабатларини ёритишда керак бўлади, деб ўйлаб кўргазмаган кирган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги мухтор элчиси 62 ёшли Андрей Карлов 19 декабрь куни Анқаранинг замонавий санъат галереясида 22 ёшли собиқ полиция зобити Мевлют Мерт Алтинташ томонидан отиб ўлдирилди. У бир неча маротаба ўқ узиб: “Алеппони, Сурияни нутманг! Бизнинг оғаларимиз хавф-хатарда экан, сизни ҳеч ким ҳимоя қилмайди! Бу жабр-зулмда иштирок этган ҳар бир одам навбати билан жавоб беради!” деб қичқирган. Ҳужум қилган Мевлют Мерт Алтинташ турк ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилди. Элчидан ташқари яна уч киши яраланди.