Иркутскда одамларнинг “Бояришник” дамламасидан оммавий заҳарланиши оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Фавқулодда ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда ҳукуматга савдо нуқталарини текшириб чиқиш имконини беради.
Пардозловчи концентрат оқибатида заҳарланганлар Иркутскда 55 кишига етди. Жабрланганларнинг умумий сони 94 кишини ташкил қилди.
Заҳарланганларнинг госпитализациясидан сўнг касалхоналарда 39 нафар фуқаро ҳалок бўлган, қолганлар эса уйида, кўчада ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.