АсосийДунё

Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди

Қирғизистонда аёл фолбин тавсиясига ишониб, “йўл очиш” мақсадида 43 минг долларни қабристонларга кўмган.

'Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди'ning rasmi

Қирғизистон ички ишлар органлари маълумотига кўра, О.Г. исмли фуқаро май–октябрь ойларида ўзини фолбин деб таништирган аёл томонидан алданганини билдириб, мурожаат қилган.

Гумонланувчи “бизнесга ёрдам бериш” баҳонасида турли “маросимлар” ўтказиб, пулларни қабристонларда қолдиришни талаб қилган.

Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани ИИБ ходимлари 2000 йилда туғилган М.К. исмли аёлни қўлга олди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

 Гумонланувчи вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар