АсосийЖамият

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Наманган шаҳрида болаларга рухсатсиз диний таълим бериб келган 31 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, эркак 2025 йил июнь ойидан буён ойига 300 доллар эвазига ижарага олинган хонадонда ҳужра ташкил этиб, Наманган шаҳри ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келган. У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Аниқланишича, ҳужрада таълим олаётган болаларнинг 10 нафари етти ёшгача, 13 нафари эса етти ёшдан катта бўлган. Уларнинг барчаси жорий ўқув йилида умуман мактабга қатнамаган. Айрим болалар мактаб ва дарслар ҳақида ҳам тушунчага эга эмаслиги аниқланган.

Текширув давомида мактаб ёшидаги болаларнинг ота-оналари мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда фарзандларини электрон назорат тизимидан чиқариб юборгани, дарсга қатнамаслик ҳолатини яшириш мақсадида ўқиш жойларини тез-тез ўзгартириб келгани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳужра ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган. Шунингдек, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларининг ҳаракатсизлиги Жиноят кодексининг 228-моддаси доирасида баҳоланиши мумкинлиги қайд этилган.

Аввалроқ Наманган ва Тошкент шаҳарларида ҳам болаларга ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:29

    Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.

    'Россияда 15 ёшли ўқувчи 10 ёшли тожикистонлик болани пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:18

    Россияда 15 ёшли ўқувчи 10 ёшли тожикистонлик болани пичоқлаб ўлдирди

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

    'Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди

    Марказий тергов ҳибсхонаси ходими 25 миллион сўм эвазига маҳбусга уяли телефон олиб кириб бергани учун ушланди.

    'Путин экстремизмга алоқадор шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:46

    Путин экстремизмга алоқадор шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Россияда экстремизм ва терроризмга алоқадор деб топилган шахсларнинг молиявий операциялари кескин чекланади.

    'Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди

    Ижтимоий тармоқларда Damas автомобили пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган тасвирлар тарқалган эди.