Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллион нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.
Қайд этилишича, энг кўп туристлар Қирғизистон (3 млн), Қозоғистон (2,5 млн) ва Тожикистондан (2,5 млн) келган.
Шунингдек, Россия, Афғонистон, Туркманистон, Хитой ва Туркия фуқаролари орасида ҳам Ўзбекистонга бўлган қизиқиш юқори бўлиб қолмоқда.






