АсосийБу қизиқ

Хитойда 19 метрли қорбола ясалди

Хитойнинг “қиш пойтахти” саналадиган Харбин шаҳрида олти қаватли бино баландлигига тенг, қарийб 19 метрли гигант қорбола барпо этилди.

'Хитойда 19 метрли қорбола ясалди'ning rasmi

Ноёб ҳайкал атиги 11 кун ичида бунёд этилган, деб хабар бермоқда The Sun.

Маълум қилинишича, қор ва муз ҳайкалтарошлиги билан машҳур шаҳарда бунинг учун 3 мингдан ортиқ кубметр қор ишлатилган. Дастлаб махсус конструкция ўрнатилиб, кейинги ишловлар ҳайкалтарошлар томонидан қўлда бажарилган. Лойиҳа устида 100 га яқин ишчи ва 64 нафар ҳайкалтарош меҳнат қилган.

Улкан қорбола қурилиши жонли эфирда намойиш этилган бўлиб, ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотган.

    Бошқа янгиликлар