АсосийДунё

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди

Афғонистон томондан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган шахслар билан тўқнашувда Тожикистоннинг икки нафар чегарачиси ҳалок бўлди.

'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди'ning rasmi

Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари маълум қилишича, ҳодиса 24 декабрь куни Шамсиддин Шохин туманидаги “Сарчашма” чегара отряди ҳудудида содир бўлган.

Афғонистонлик уч нафар шахс чегарани бузиб ўтган ва таслим бўлиш талаби рад этилгандан сўнг қуролли қаршилик кўрсатган.

Жавоб чоралари натижасида учала ҳуқуқбузар йўқ қилинган. Ҳодиса жойидан турли хил ўқ-дорилар, қўл гранаталари ва қуроллар мусодара қилинган.

Амалиёт чоғида икки нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган. Ҳозирда чегара ҳудудида вазият барқарор, ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:49

    КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

    'Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди

    Қор барсини ноқонуний овлаш, сақлаш ёки сотиш учун жарима ва қамоқ муддатлари оширилди.

    'Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:10

    Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади

    Москва Киев тақдим этган ҳужжатни тўлиқ рад этмасдан, уни кейинги музокаралар учун асос сифатида кўриб чиқмоқчи.

    'Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 16:51

    Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

    Халқаро жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида бир қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрлангани маълум қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 14:07

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.