АсосийЖамият

Тоқаев: Мирзиёев ҳам залда шуғулланади, раҳбарлар спортни эътибордан четда қолдирмайди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбарлари орасида жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзига эътибор юқори эканини айтди.

'Тоқаев: Мирзиёев ҳам залда шуғулланади, раҳбарлар спортни эътибордан четда қолдирмайди'ning rasmi

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик етакчилар мунтазам спорт билан шуғулланади ва саломатлигига жиддий эътибор қаратади.

“Путин дзюдо билан шуғулланади, Алиев машқ қилади, Жапаров футбол ўйнайди. Мирзиёев яхши спорт формасида, у ҳам залда шуғулланади. Пашинян велосипедчи, Лукашенко хоккей ўйнайди, Раҳмон ҳам соғлиғидан шикоят қилмайди”, — деди Тоқаев.

Унинг фикрича, бу ҳолат раҳбарлар орасида шахсий интизом ва соғлом турмуш тарзининг муҳимлигини кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар