Хитой пойтахти Пекинда интернетда янгиликлар тарқатишга оид қатъий чоралар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.
CCТВ хабарига кўра, кампания доирасида лицензиясиз интервью олиш, янгиликларни тўплаш, таҳрирлаш ва нашр этиш қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, ахборотни бузиб кўрсатиш, контекстдан чиқариб талқин қилиш ҳамда жамоатчиликни чалғитувчи ҳисоб ва номлардан фойдаланишга қарши чоралар кўрилади.
Расмийлар бу тадбирлар интернетда салбий кайфият, ваҳима, фитна назариялари ҳамда сохта расмий баёнотлар тарқалишининг олдини олишга қаратилганини таъкидламоқда.
Кампания “Тоза пойтахт — тоза манбалар, ҳақиқий овоз” шиори остида ўтказилмоқда.






