АсосийДунё

Россия Украинага “Орешник” ракетаси билан зарба берди

Россия аввалроқ ҳам Днепр шаҳрига зарба беришда “Орешник” ракетасидан фойдаланган эди.

'Россия Украинага “Орешник” ракетаси билан зарба берди'ning rasmi

9 январь куни Россия Қуролли кучлари Украинанинг Львов шаҳрига “Орешник” ракетаси ёрдамида зарба берган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужум 2025 йил 29 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига уюштирилган ҳужумга жавоб сифатида амалга оширилган.

Львов шаҳар мэри Андрей Садовий бу шаҳарга биринчи бор шундай турдаги ракета билан зарба берилганини маълум қилган. Унинг айтишича, ракета соатига тахминан 13 минг километр тезликда баллистик траектория бўйлаб ҳаракатланган.

Шунингдек, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари 8 январь куни кечқурун бутун мамлакат бўйлаб ракета хавфи эълон қилинганини билдирган. Бу Москва вақти билан 9 январь соат 00:30 да Астрахан вилоятидаги Капустин Яр полигонидан баллистик ракета қўлланилиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган.

Львов вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкийнинг маълум қилишича, зарба муҳим инфратузилма объектларига қаратилган бўлиши мумкин. Хусусан, “Стрый” газ кони ва газ омбори нишонга олингани тахмин қилинмоқда.

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақириш, шунингдек, Украина–НАТО Кенгаши ва Европа ташкилотлари доирасида қўшма чоралар кўришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия аввалроқ ҳам — 2024 йил 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси Днепр шаҳрига зарба беришда “Орешник” ракетасидан фойдаланган эди. Ўшанда Владимир Путин уни ядровий бўлмаган гипертовушли баллистик ракета деб таърифлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Намойишчилар Трампга ёқишга уринаётган “бузғунчилар” - Хоманаий'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:00

    Намойишчилар Трампга ёқишга уринаётган “бузғунчилар” - Хоманаий

    Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари иқтисодиётни қамраб олди ва йиллар давомида кузатилган энг йирик намойишлардан бирига айланди.

    'АҚШ расмийлари Гренландия аҳолисига бир марталик пул тўловлари амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 17:38

    АҚШ расмийлари Гренландия аҳолисига бир марталик пул тўловлари амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди

    Бу орқали улар орол аҳолисини Даниядан ажралиб чиқишга ва АҚШга қўшилишга ишонтиришни кўзламоқда.

    'Россия ва Франция ўзаро асир алмашди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 15:09

    Россия ва Франция ўзаро асир алмашди

    Россияда ҳибсда бўлган француз олими Лоран Винатье Францияда қамоқда сақланган россиялик баскетболчи Даниил Касаткинга алмаштирилди.

    'Афғонистонда урушдан қолган бомба портлаб кетди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 08:23

    Афғонистонда урушдан қолган бомба портлаб кетди

    Ҳодиса ортидан икки киши ҳалок бўлди.

    'Венесуэла қамоқдаги мухолифат вакилларини озод қилди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 04:27

    Венесуэла қамоқдаги мухолифат вакилларини озод қилди

    Озод қилинганлар орасида беш нафар Испания фуқароси борлигини тасдиқлаган.