АсосийДунё

Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди

Эрон расмийлари АҚШ томонидан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, минтақадаги Америка ҳарбий базалари нишонга олиниши мумкинлигини билдирди.

'Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди'ning rasmi

Эрон расмийлари АҚШ томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳужум уюштирилган тақдирда, минтақада жойлашган Америка ҳарбий базалари нишонга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Маълум қилинишича, Теҳрон бу борада Саудия Арабистони, БАА ва Туркияни олдиндан хабардор қилган. Бу ҳақда HRANA хабар берди.

Қайд этилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва АҚШ махсус элчиси Стив Уиткофф ўртасидаги тўғридан тўғри алоқалар тўхтатилган.

АҚШда жойлашган HRANA инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳига кўра, ҳозиргача 2 403 нафар намойишчи ва 147 нафар ҳукуматга алоқадор шахс ҳалок бўлган. Эрон расмийларидан бири 13 январь куни қурбонлар сони тахминан 2 минг нафарни ташкил этишини маълум қилган.

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро бу воқеаларни “Эроннинг замонавий тарихидаги энг шафқатсиз репрессия” деб баҳолаб, уни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

Ғарб расмийларидан бирининг айтишича, Эрон ҳукумати ҳозирча қулаши арафасида эмас, хавфсизлик аппарати эса вазиятни назорат остида ушлаб турибди. Шу билан бирга, репрессиялардан кейин мамлакатда нисбий тинчлик тиклангани, бироқ у мажбуран таъминланаётгани таъкидланган.

Исроил ҳукумати вакили 13 январь куни Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг хавфсизлик кабинетига Эрон режими қулаши ёки АҚШ аралашуви эҳтимоли ҳақида маълумот берилганини айтган.

Давлат ОАВларига кўра, Эрон олий хавфсизлик органи раҳбари Али Ларижоний Қатар Ташқи ишлар вазири билан, Аббос Ароқчи эса БАА ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказган. Ароқчи БАА ТИВ раҳбари Шайх Абдуллоҳ бин Зайдга мамлакатда вазият барқарорлашаётгани ва Эрон ўз суверенитети ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганини билдирган.

Шу билан бирга, Эрон бош судьяси ҳибсга олинган намойишчилар сақланаётган Теҳрон қамоқхонасига ташриф буюриб, зўравонликка қўл урган шахсларни тезкор суд қилиш ва қатъий жазолаш зарурлигини таъкидлаган.

HRANA маълумотларига кўра, ҳозиргача 18 137 киши ҳибсга олинган. Hengaw ташкилоти эса Караж шаҳридаги намойишлар ортидан ҳибсга олинган 26 ёшли Эрфан Султоний 14 январь куни ўлим жазосига ҳукм қилинганини хабар қилган. Ҳукм ижро этилгани ёки бекор қилингани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:49

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

    Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.